"ДУАЛ ТАЪЛИМ/КАСБИЙ ТАЪЛИМДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК ТАМОЙИЛИ"
Ушбу сессия меҳмонхона ва туризм соҳаси учун малакали кадрларни тайёрлашда дуал таълим ва давлат-хусусий ҳамкорлик (ДХҲ)нинг ролини муҳокама қилишга бағишланади. Таълим, меҳмонхона бизнеси ва лойиҳа бошқаруви соҳаларидаги экспертлар бизнесни таълим жараёнига интеграция қилиш бўйича ўз тажрибаси ва муваффақиятли амалиятлари билан ўртоқлашадилар.

Иштирокчилар ўқув муассасалари ва саноат ўртасидаги ҳамкорлик моделларини, дуал таълимни жорий этишдаги муаммоларни, ҳамда касбий таълимда ДХҲни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқадилар. Айниқса, иш берувчиларнинг жараёнга жалб қилиниши, амалётга йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқиш ва меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

3 панель Сессияси маърузачилари
  • Нодир Эргашев
    “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офисида касбий таълим соҳасидаги истиқболли лойиҳалар гуруҳи раҳбари

    Нодир Эргашев — Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети битирувчиси. Шунингдек, у Тракия университети (Туркия), Корея техника университети ҳамда Хитойнинг турли касб-ҳунар таълими муассасаларида амалийот ўташ орқали билим ва малакасини янада бойитган.

    Касбий таълим соҳасида катта тажрибага эга бўлган Нодир Эргашев аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Дуал таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

    Бундан ташқари, унинг халқаро лойиҳаларда эксперт сифатида фаол иштирок этиши касб-ҳунар таълими, кадрлар тайёрлаш ҳамда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тизимларида ислоҳотларни амалга оширишга хизмат қилган. Натижада ушбу йўналишларда асосий меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.

  • Фарангиз Абдуллаева
    Ўзбекистон меҳмонхона хўжаликлари уюшмаси раиси

    Фарангиз Абдуллаева 2001-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат босқичини, 2003-йилда эса магистратура босқичини тамомлаган. У туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида 30 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, ушбу йўналишда салмоқли ҳисса қўшган.

    2016-йилда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Миллий туризм маҳсулотини тарғиб қилиш маркази директори этиб тайинланган. 2017–2018 йилларда эса Испания визасига мурожаат қилиш марказига раҳбарлик қилган.

    2019-йилдан буён Ўзбекистон меҳмонхона хўжаликлари уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритиб, мамлакатимиз меҳмонхона сектори ривожланишида муҳим роль ўйнамоқда.

  • Мавлюда Фазилова
    SAHID ZARAFSHON меҳмонхонасида кадрлар ва таълим бўлими бошлиғи

    Мавлюда Фазилова 1982-йилда Ленинград техника коллежини “Ҳайкалтарошлик реставрацияси” мутахассислиги бўйича, 1988-йилда эса Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини архитектура йўналиши бўйича тамомлаган.

    Меҳнат фаолиятини Бухоро шаҳар комсомол қўмитасида ҳисоб-молия сектори мудири сифатида бошлаган. 1996-йилда Aria-Project лойиҳа институтига муҳандис-қурувчи сифатида ишга ўтган.

    2019-йилдан буён SAHID ZARAFSHON меҳмонхонасида (Бухоро) кадрлар ва таълим бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб, кадрлар бошқаруви, ходимларни танлаш ва корпоратив маданиятни ривожлантириш учун масъул.

  • Наргизахон Бакирова
    Тошкент туризм ва меҳмонхона хўжалиги коллежи директори

    Наргизахон Бакирова Ўзбекистонда туризм ва меҳмондўстлик саноати учун касбий таълим ҳамда кадрлар тайёрлаш соҳасида катта тажрибага эга.

    1998–2000-йилларда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтида техник ходим лавозимида ишлаган. Кейинчалик, 2005–2007-йилларда Тошкент авиация институтида диспетчер сифатида фаолият юритган.

    2007–2013-йилларда Тошкент туризм касб-ҳунар коллежида ишлаб чиқариш таълими устаси лавозимида ишлаган. 2013–2022-йилларда эса Тошкент туризм ва сервис коллежида ишлаб чиқариш таълими катта устаси сифатида фаолият юритган. 2022-йилда ушбу муассасанинг ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари этиб тайинланган.

    2023-йилдан буён Тошкент туризм ва меҳмонхона хўжалиги коллежи директори лавозимида фаолият юритиб, соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

  • Сайидакромхўжа Ботирхўжаев
    “Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” йўналиши талабаси
    Меҳмонхона маъмурияти тоифасидаги WorldSkills танловига потенциал номзод.
  • Эмма Хуберт
    HES-SO Ғарбий Швейцария Амалий фанлар ва санъат университети магистри
    Эмма Хуберт ҳозирда Швейцария Ғарбий HES-SO Амалий фанлар ва санъат университетида “Евроосиё бизнеси” мутахассислиги бўйича магистратура босқичининг сўнгги курсини тамомламоқда. Туризм соҳаси бўйича катта қизиқишга эга бўлган ҳолда ва магистрлик диссертацияси учун Евроосиё билан боғлиқ мавзуну танлаш зарурати туфайли, Эмма ўз илмий ишини қуйидаги мавзуга бағишлашга қарор қилди: “Ўзбекистонда туризм соҳасидаги малака бўшлиқлари ва ўқитиш стратегияларини баҳолаш”
  • Дилбар Уралова
    Туризмни ривожлантириш институти бўлим бошлиғи (Модератор)