"Касбий таълимда сифатни таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилиш стратегиялар"
Ушбу панел сессияда касбий таълимда сифатни таъминлаш механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган глобал стратегиялар, айниқса, асосий манфаатдор томонларни жалб қилган ҳолда ҳамкорликка асосланган ёндашувлар муҳокама қилинади.

Сессия давомида турли мамлакатларда касбий таълим соҳасида сифат стандартларини таъминлашда қўлланиладиган воситалар ва тизимлар таҳлил қилинади. Шу жумладан, мониторинг, ҳисобдорлик, баҳолаш ва узлуксиз такомиллаштиришни қўллаб-қувватлайдиган механизмлар муҳокама қилинади. Вазирлик ва идоралар, касбий таълим муассасалари, хусусий сектор ва ёшлар вакилларини бир жойга жамлаган ҳолда, муҳокамаларда касбий таълимда, айниқса дуал таълим контекстида самарали ва шаффоф сифатни таъминлаш тизимида турли иштирокчиларнинг иштироки ва вазифаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Муҳокама давомида турли давлатларнинг илғор тажрибаларга таянган ҳолда жорий этаётган сифатни таъминлаш механизмлари кўриб чиқилади.

Мазкур сессия амалий мисоллар ва илғор тажрибалар асосида Ўзбекистонда касбий таълим соҳасида сифатни таъминлаш тизимини мустаҳкамлашга йўналтирилган барқарор ва самарали стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

2 панель Сессияси маърузачилари
  • Бастиан Бауман
    Швейцариянинг VET4UZ лойиҳасининг халқаро консультанти

    Профессор Бастиан Бауманн — олий таълим ва касбий таълим соҳасидаги таълим муассасалари ҳамда малакаларни халқаро аккредитациядан ўтказишни таклиф этувчи Европа Сифат Кафолати Агентлиги (EQAA)нинг бош директори ҳисобланади. У Европа, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Марказий Осиё минтақаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, турли лавозимлардаги 15 йилдан ортиқ халқаро иш тажрибасига эга.

    Унинг фаолиятининг асосий йўналишлари — таълимда сифатни таъминлаш ва ислоҳотларни амалга ошириш, малакалар рамкалари, стратегик бошқарув ва ривожлантириш, шунингдек, таълим, ўқитиш ва баҳолаш методологияларини ўз ичига олган малакаларни ишлаб чиқишдир. Бастиан таълим муассасалари, сифатни таъминлаш агентликлари, халқаро ташкилотлар ва давлат органлари билан доимий равишда ҳамкорлик қилади.

  • Феруза Рашидова
    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси

    Феруза Мусаевна Рашидова — таълим сифатини таъминлаш соҳасида етакчи мутахассис ҳисобланади. У Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашига раҳбарлик қилади ҳамда EduJob лойиҳасига бошчилик қилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий мажлиси раисининг ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритади. Унинг экспертиза соҳаси — малакаларни баҳолашнинг халқаро тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, таълим стандартларини меҳнат бозори талабларига мослаштириш ҳамда 21-аср компетенцияларини ривожлантиришдан иборат. У юқори малакали мутахассисларни замонавий меҳнат бозори талабларига мос равишда тайёрлашга қаратилган барқарор тизимни яратиш мақсадида етакчи университетлар, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес ҳамжамиятлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

  • Баҳодир Собиров
    Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида бошқарма бошлиғи

    Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида бошқарма бошлиғи Баҳодир Собиров Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бошқарма бошлиғи

    Профессор Собиров — Навоий давлат педагогика институтининг собиқ ректори бўлиб, таълим соҳасида катта тажрибага эга. 2000 йилдан 2010 йилгача у Навоий вилоятидаги ўрта махсус ва касбий таълим бошқармасини бошқарган.

    2010 йилдан 2013 йилгача Тошкент давлат техник университети қошидаги “Фан ва ривожланиш” давлат унитар корхонасида катта илмий ходим ва раҳбар ўринбосари сифатида фаолият юритган.

    2013 йилдан 2019 йилгача у Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида турли лавозимларда ишлаб, касбий ва олий таълим соҳаларида сиёсат ва институционал ривожланишни ишлаб чиқишга ўз ҳиссасини қўшган.

  • Равшанжон Ахмедов
    Лойиҳа мутахассиси ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Равшанжон Ахмедов ЮНЕСКОда иш фаолиятини 2023-йилда бошлаган. 2014-йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Лингвистика ва хорижий тилларни ўқитиш (инглиз тили)” мутахассислиги бўйича бакалавр даражасини олгандан сўнг, у маҳаллий умумтаълим мактабида инглиз тили ўқитувчиси сифатида иш бошлаган, икки йилдан сўнг эса Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси (UzTEA)да ўқитувчи-тренер сифатида фаолият юритган. 2020-йилда Буюк Британиядаги Ноттингем университетида “Таълимда лидерлик ва бошқарув” мутахассислиги бўйича магистр даражасини олгач, у Авлоний номидаги Миллий тадқиқот институтига қўшилган ва шундан бери ушбу институтнинг қатор миллий ва халқаро лойиҳалари — узлуксиз касбий ривожланиш, таълим сиёсати ва мактаб бошқаруви соҳаларида фаол иштирок этмоқда. Ҳозирги кунда у ЮНЕСКОнинг ТПОП (таълимда педагогик тайёргарлик ва омилдорликни ривожлантириш) лойиҳасида иштирок этиб, сифатни таъминлаш бўйича халқаро ва миллий экспертлар билан яқин ҳамкорликда ишламоқда.

  • Зайниддин Худайбердиев
    Профессионал таълимни ривожлантириш институти

    Зайниддин Худойбердиев — Касбий таълимни ривожлантириш институти директори Профессор Худойбердиев Ўзбекистондаги касбий таълим соҳасида тажрибали раҳбар ҳисобланади. 1996 йилдан бошлаб у Тошкент банк коллежида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари сифатида ишлаган ва кейинчалик ушбу таълим муассасаси директори лавозимига тайинланган.

    У Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказида бир қатор муҳим раҳбарлик лавозимларини эгаллаган. Жумладан, марказ директори ўринбосари ҳамда касбий коллежларни мониторинг қилиш ва давлат таълим стандартларини такомиллаштириш билан шуғулланувчи турли бўлимларга раҳбарлик қилган.

    Ҳозирги кунда у Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш институти директори лавозимида ишлаб келмоқда.

  • Истам Хакимов
    Turon City Plaza меҳмонхонаси бош менежери
  • Дурдона Файзуллаева
    Тошкент туризм ва меҳмонхона менежменти техникуми талабаси

    У Тошкент туризм ва меҳмонхона менежменти техникумида “Меҳмонхона бизнесини ташкил этиш ва бошқариш” мутахассислиги бўйича иккинчи курс талабаси. Таълим олишга бўлган иштиёқи уни “Меҳмонхона администратори” йўналиши бўйича WorldSkills танловида иштирок этишга олиб келган.

    Швейцариянинг VET4UZ лойиҳаси доирасида Ёшлар элчиси сифатида Дурдона меҳмондўстлик соҳасидаги касбни ёшлар орасида тарғиб қилиб, уларни ўз қизиқишларини муваффақиятли касбга айлантиришга илҳомлантирмоқда.

    Ҳозирги кунда у InterContinental Tashkent меҳмонхонасида ишлайди ва ушбу соҳада тажриба тўплагандан сўнг шахсий меҳмонхонасини очишни орзу қилади.